Жаҳон

Россия Эронга 50 нафар қутқарувчи, 2 дона самолёт ва вертолёт жўнатади

Аввалроқ Туркия ҳам Эрондаги ҳалокат жойига 32 нафар альпинист ва бир вертолёт жўнатганди.

Россия Эронга 50 нафар қутқарувчи, 2 дона самолёт ва вертолёт жўнатади

Россия президенти Владимир Путин фавқулодда қўнишни амалга оширган Эрон президенти Иброҳим Раисий бор вертолётни қидиришда ёрдам бериш учун 50 нафар қутқарувчи, иккита самолёт ва бир вертолёт жўнатишни буюрди. Бу ҳақда Россия президенти маслаҳатчиси Игор Левитин Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Моҳбар билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилди, деб хабар беради TASS.

 

“Путиннинг буйруғига кўра, бортида 50 нафар қутқарувчи альпинист бўлган бир неча вертолёт ва иккита замонавий самолёт бир соат ичида Табриз шаҳрига (Эрон шимоли-ғарбида) жўнаб кетади”, — дея Левитин сўзларини келтирмоқда Tasnim агентлиги.

 

Раисий бўлган вертолёт мамлакат шимоли-ғарбида фавқулодда қўнган. Самолётда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийён ҳам бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти бўлган вертолёт Озарбайжон билан чегарадаги Верзеган шаҳри яқинида фавқулодда қўнганди. Кейинроқ вертолёт қулаган жойдан видео пайдо бўлди. Халқ президент Раисий ва унинг ҳамроҳларига соғлик тилаб дуо қилмоқда.

 

Туркия Эрондаги ҳалокат жойига 32 нафар альпинист ва бир вертолёт жўнатган.

custom img

Исроил Ғазодаги мактаб яқинига зарба берди

Ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 42 миллиард доллардан ошди

Харажатлар кунига ўртача 1 миллиард доллар атрофида бўлган.

custom img

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда илон ва тимсоҳлардан фойдаланиши мумкин

Қийин рельефли чегара ҳудудларида судралиб юрувчиларни табиий тўсиқ сифатида қўллаш ташаббуси ўрганилмоқда.

custom img

Бангладешда қизамиқдан 100 га яқин бола вафот этди

Қизамиқ белгилари аниқланган болалар сони 6,476 нафарга етган.

custom img

Эрон разведкаси раҳбари ҳалок бўлди

Исроил Мажид Хадемийни тинч аҳолига қарши зарбаларга алоқадорликда айблади.

custom img

АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳ масаласини муҳокама қилмоқда — Axios

Агар келишувга эришилмаса Эроннинг фуқаролик объектларига зарбалар берилиши мумкин.

custom img

Озарбайжон суверенитети муҳокама қилинмайди — Озарбайжон ТИВ

Путин ва Пашинян Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканини сўроқ остига олди.

custom img

АҚШ Эронга қарши урушда нечта самолёт йўқотгани маълум қилинди

Самолёт ҳалокатлари оқибатида жами 6 нафар экипаж аъзоси вафот этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россия Эронга 50 нафар қутқарувчи, 2 дона самолёт ва вертолёт жўнатади