Ўзбекистон

“Болалар ва ўсмирлар кўзига юкланишнинг кескин ортиши туфайли офтальмологияга талаб ортиб бормоқда”

Тошкентда офтальмологиянинг ютуқ ва муаммолари муҳокама қилинди.

“Болалар ва ўсмирлар кўзига юкланишнинг кескин ортиши туфайли офтальмологияга талаб ортиб бормоқда”

 

Тошкентда “Офтальмологияда инновацион технологиялар” халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

 

Анжуман Ўзбекистон офтальмологлар ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Шифокорлар ассоциацияси кўмагида ташкил этилди.

 

Ўзбекистон офтальмологлар ассоциацияси раиси Зулфия Мақсудова халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида тиббиётнинг муҳим йўналиши ҳисобланган, замонавий рақамли технологияларнинг ривожланиши ва шунга мос равишда инсон, айниқса, болалар ва ўсмирлар кўзига юкланишнинг кескин ортиши туфайли талаб ортиб бораётган офтальмология соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

Анжуманда мамлакатда офтальмологияни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, шунингдек, 2020 йилда ташкил этилган Ўзбекистон офтальмологлар ассоциацияси фаолияти ёритиб берилди. Ассоциация уч йилдан сал кўпроқ вақт давомида ишлашига қарамасдан сезиларли натижаларга эришди. Хусусан, 500 дан ортиқ мутахассислар иштирокида халқаро вебинар ўтказилди, Американинг машҳур “Lions Ee Institute” трансплантация маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Давлат органларига маслаҳат ёрдами кўрсатилмоқда, болалар учун профилактика дастурлари амалга оширилмоқда ҳамда оптометрист ҳамширалар малакасини ошириш ташкил этилди.

 

Халқаро конференция дастуридан ялпи мажлислар ва секция муҳокамалари ўрин олган бўлиб, уларда офтальмологик ёрдамни ташкил этиш масалалари, глаукома, кўзнинг олдинги сегменти, кўз гавҳари ва орқа сегмент патологиясини даволашда янги технологиялар, шунингдек, офтальмологик диагностикада инновацион ечимлар, шу жумладан рефракция аномалияларини ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашув масалалари кўриб чиқилди.

 

Унда тегишли давлат идоралари, Ўзбекистон давлат ва хусусий клиникаларининг вакиллари, шунингдек, Беларус, Буюк Британия, Қозоғистон, Италия, Испания, АҚШ, Туркманистон, Швейцария, Россиядан келган офтальмологлар иштирок этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.