Жаҳон

Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ сабаб одамлар ҳалок бўлмоқда

Сўнгги 24 соат ичида жазирамадан 20 киши вафот этган.

Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ сабаб одамлар ҳалок бўлмоқда

Ҳиндистоннинг қатор штатларида аномал иссиқлик кузатилди, бир сутка ичида камида 20 киши вафот этди. Бу ҳақида The Times of India хабар берди.

 

Деҳлида ҳарорат 52,9 даражага кўтарилиб, рекорд ўрнатган. Сўнгги 24 соат ичида жазирамадан 20 киши вафот этган. Уларнинг ярми Одиша штатига тўғри келади. Қурбонларнинг саккиз нафари шифохонага етиб келгунига қадар вафот этган. Қўшни Жарханд штатида эса жазирама тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган. Улардан уч нафари шифохонада вафот этган. Тиббиёт ходимлари ўлим сабаби аномал иссиқлик эканини айтмоқда.



Ғарбий Ражастан штатида расмийлар беш нафар қурбон ҳақида хабар берган. Ўз навбатида, юқори ҳарорат оқибатида мактабларда ўқувчилар ҳушини йўқотаётгани маълум қилинган. Олимлар фикрича, Эль-Ниньодан Ла-Ниньога ғайриоддий ўтиш ва одатда намлик олиб келувчи шамолларнинг етишмаслиги аномал ҳароратга сабаб бўлмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ҳиндистонда кузатилаётган аномал иссиқ сабаб одамлар ҳалок бўлмоқда | Zamon.uz