Ўзбекистон

Сурхондарё ғалла топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди

Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Сурхондарё ғалла топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди

Сурхондарёлик ғаллакорлар 2024 йил ҳосили учун 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, 16 июн ҳолатига дон корхоналарига 210 минг 246 тонна сара товар дон сотиб, шартномавий режани 101 фоизга бажарди.

 

Ҳокимлик хабарига кўра, ғалла хирмонига айрим фермер хўжаликлари 100 центнердан 107,2 центнергача бўлган ҳосиллари билан ўз ҳиссаларини қўшишган.

 

“Ғаллакорларимиз эришган ушбу натижа воҳамизда қишлоқ хўжалигида жорий қилинаётган иқтисодий ислоҳотлар, замонавий технологиялар ҳамда фермерларнинг моддий манфаатдорлиги, ерга, мулкка эгалик ҳиссининг ошганлигининг, кластерлар фаолияти яхши йўлга қўйилганлигининг самарасидир”, – дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, жорий йилда воҳа ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 94 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 840 минг тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

 

Айни пайтда эса вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарё ғалла топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди | Zamon.uz