Ўзбекистон

Бешта вилоятда тарихий ёдгорликларга 8,3 миллиард сўмлик зарар етказилди

Ушбу ёдгорликлар ҳудудига иссиқхона, ҳожатхона, мобил компания антеннаси ва уй-жой қуриб юборилган.

Бешта вилоятда тарихий ёдгорликларга 8,3 миллиард сўмлик зарар етказилди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган назорат тадбири ўтказилди. 

 

Билдирилишича, ҳудудларда ўтказилган текширишларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, бир қатор археология ёдгорликларини йўқотилиши олди олинди. Тарихий ёдгорликларга 8,3 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

 

Хусусан:

 

– Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м3, “Бештерактепанинг (IХ – ХII) 6 м3 ҳамда “Хонтепанинг (ХI – ХIII) 189 м3 қисми уй-жой;

 

– Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 м3 қисми ҳожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 м3 қисми иссиқхона;

 

– Сирдарёда “Ҳашартепа” (IХ – ХII) ёдгорлигининг 6,4 м3 қисми ҳожатхона ва ҳаммом;

 

– Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 м3 қисми мобил компания антеннаси, “Нонвойлартепа-2”нинг 5,3 м3, “Калтепанинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Ясилтепанинг (III – ХI) 20 м3 қисми хўжалик иншоотлари;

 

– Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 м3 қисми ҳожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 м3 қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.

 

Юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд. сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонга 5 ойда 5,3 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,3 фоизга кўп бўлиб, туризм хизматлари экспорти 2,2 миллиард доллардан ошди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича янги талаблар тасдиқланди

Эндиликда дори таркибидаги GMO ва ҳайвон хомашёсидан олинган моддалар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилиши шарт бўлади.

custom img

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони гиёҳвандликка қарши кураш масалалари бўйича икки томонлама учрашув ўтказди

Томонлар гиёҳвандликка қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш, тажриба алмашиш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича келишувга эришди.

custom img

Ўзбекистон коррупциялашган давлатлар рейтингида нечанчи ўринда?

Дунё давлатларининг коррупция даражаси бўйича янги ҳисобот эълон қилинди.

custom img

Ўзбекистоннинг технологияларни ҳуқуқий тартибга солиш тажрибаси халқаро форумда намойиш этилди

Академик Акмал Саидов халқаро ҳуқуқий форумда Ўзбекистоннинг замонавий технологияларни тартибга солиш борасидаги ёндашувлари ҳақида маъруза қилди.

custom img

Ўзбекистонда 5 ойда 59 та наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Тезкор тадбирлар натижасида 1,2 тонна наркотик модда ва миллионлаб психотроп воситалар мусодара қилинган.

custom img

Тошкентдаги автобусда уятcиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

У жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ахлоқ ва одоб меъёрларига зид ҳаракатларни содир этган.

custom img

Журналистларнинг янги Ахлоқ-одоб кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Кодекс лойиҳаси журналистларнинг касбий масъулияти, ахборот ишончлилиги ва медиа этикаси бўйича замонавий меъёрларни белгилашга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"