Тошкентда қудуқдан 6 ёшли боланинг жасади топилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Ижтимоий тармоқда Тошкентда бедарак йўқолган 6 ёшли боланинг жасади сув билан тўлдирилган қудуқдан топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби маълумот берди.
Қайд этилишича, ёрилган иссиқ сув қувурини таъмирлаш мақсадида ковланган чуқур очиқ ҳолатда қолдирилган ва унинг атрофида хавфсизлик тўсиқлари ўрнатилмаган. Оқибатда юқоридаги нохуш ҳолат юз берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







