Ўзбекистон

Рухсатномасиз “тонировка” учун жарималар камайиши мумкин

Бу бўйича Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан таклиф киритилди.

Рухсатномасиз “тонировка” учун жарималар камайиши мумкин

Қайд этилишича, бугунги кунда маъмурий жарималар миқдорини белгилаш механизмларининг йўқлиги содир этилган ҳуқуқбузарликка номутаносиб бўлган жарима солинишига сабаб бўлмоқда. Ушбу йўналиш тартибга солинмаганлиги боис манфаатдор давлат органлари томонидан жарималар миқдорини қайта кўриб чиқишга доир қонун лойиҳаларини ташаббускорлик билан ишлаб чиқиш ҳолатлари кўпайиб кетган.

 

Масалан, автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун назарда тутилган 8,5 млн сўмлик жарима белгиланганда, рухсатноманинг нархи 11-13 млн сўм бўлган. Бугунги кунда рухсатнома 2,7 млн сўм этиб белгиланган, аммо жарима миқдори эса ўзгаришсиз қолмоқда.

 

Мисол учун, Қозоғистонда автомобиль ойнасини қорайтирганлик учун ўрнатилган жарима 468 минг сўмни, Россияда 60 минг сўмни, Беларусьда эса 138 минг сўмни ташкил қилади.

 

Шунингдек, агентлик томонидан фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлиги билан боғлиқ қоидабузарликлар автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтириш учун белгиланган жарималардан устуворлик жиҳатидан муҳимроқ ҳисобланиши таъкидланди.

custom img

Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида хавфсизликнинг янги тартиби жорий этилади

Таълим муассасалари ҳудудига бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши тақиқланади, ташриф буюрувчилар эса махсус тартибда рўйхатдан ўтказилади.

custom img

Тошкентда яна бир йўналишда “Яшил тўлқин” светофор тизими ишга туширилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 1,7 километрлик қисмида бешта светофор синхронлаштирилиб, ҳаракатланиш вақти 45 фоизга қисқарди.

custom img

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

Можаро Инстаграм ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келган.

custom img

АҚШдаги ўрмон ёнғинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ёнғинлар фонида Бош консулхона ватандошларга мурожаат қилди.

custom img

АҚШдан 18 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Ўзбекистон фуқаролари махсус чартер рейси орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

“Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор” — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга жазо кучайтирилганини эслатиб ўтди.

custom img

Фарғонада маст ҳайдовчи уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

“Spark” бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юборган.

custom img

Ўзбекистонда автобус йўл ҳақларини ошириш таклиф қилинди

Жамоат транспортида субсидиялар тизимини қайта кўриб чиқиш, ташувчиларга тўловларни хизмат сифати билан боғлаш ва автобус тарифларини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"