Ўзбекистон

Ҳуқуқшунослик фанидан тестлар бўйича эътирозлар тўхтамаяпти

Билимларни баҳолаш агентлиги иккинчи бор муносабат билдирди.

Ҳуқуқшунослик фанидан тестлар бўйича эътирозлар тўхтамаяпти

Аввалроқ ОТМларга кириш тест синовларида ҳуқуқшунослик фанларидан дарсликда йўқ маълумотлардан, хусусан, қонун ва кодекслардан саволлар тузилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, БМБ бунга расмий муносабат билдирганди.

 

Шундан кейин ҳам ижтимоий тармоқда тест саволлари бўйича эътирозлар тўхтамаяпти. Хусусан, Расул Кушербаев ҳам бунга муносабат билдириб, агентликни судга бериш кераклигини ёзди.

 

Агантликка кўра, ҳуқуқшунослик фанлари тез ўзгарувчи Ижтимоий фан эканлиги, қонун ҳужжатлари янгиланиши билан дарсликдаги маълумотлар эскириши, амалдаги қонун ҳужжатлари билан ҳар бир фуқаро мунтазам танишиб боришини инобатга олиш лозим.

 

Қонун ҳужжатлари янги таҳрирда қабул қилинсада, ўқув дастуридаги мавзулар ўзгармай қолаверади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тест синови материаллари амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида шакллантирилган ва тест топшириқларининг маъно-мазмуни ҳуқуқшунослик фанлари ўқув дастурига мослаштирилган.

 

Абитуриентлар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун ўқишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати ҳам агентлик сайтида жойлаштирилган бўлиб, ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тест топшириқлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши, қонун ҳужжатларига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилганда қонуннинг асл манбайи (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси – lex.uz. сайти)га мурожаат қилиниши бўйича ҳам маълумотлар эълон қилинган.

 

custom img

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

custom img

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"