Ўзбекистон

Вилоятликларни ҳақоратлаган қиз ўзи вилоятлик бўлиб чиқди

Унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Вилоятликларни ҳақоратлаган қиз ўзи вилоятлик бўлиб чиқди

Вилоятликларни ҳақорат қилган яна бир қизга маъмурий жазо қўлланди. Бу ҳақида Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 20 ёшли қиз 20 июл куни Instagram’даги саҳифасида вилоятликларни ҳақорат қилган. У тўғридан тўғри эфир вақтида ахлоқ қоидаларини менсимаган ҳолда беҳаё сўзлар билан вилоятларда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган. Қизнинг ушбу ҳаракатлари ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг жиддий норозилигига сабаб бўлган.

 

Бундан ташқари, С.Р. ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш учун Чирчиқ шаҳар ИИБ ХПГ профилактика инспектори келганида кўчада бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган ҳолда майда безорилик содир этган. 

 

С.Р. судда вилоятликларга нисбатан ҳақоратли сўзларни салбий фикр билдирган кузатувчиларига жавоб тариқасида айтиб юборганлигини, бу қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини таъкидлаган. У барчадан узр сўрашини айтган ва суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган. 

 

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг қарори билан С.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Вилоятликларни ҳақоратлаган қиз ўзи вилоятлик бўлиб чиқди | Zamon.uz