Ўзбекистон

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш янада ривожлантирилади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш янада ривожлантирилади

Унга кўра, 2024–2026 йилларда Бухоро ва Наманган вилоятларида биттадан ҳамда Тошкент шаҳрида иккита заргарлик марказлари ташкил этилади.

 

Заргарлик марказларида тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма яратилади.

 

2025 йил якунигача қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари 1 миллиард АҚШ долларига ва экспорт кўрсаткичи 100 миллион АҚШ долларига етказилади.

 

2025 йил 1 январгача заргарлик марказларини ташкил этиш учун давлат кўчмас мулк объектларини яхлит мулк сифатида ёки лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига узоқ муддатли ижарага ёки мулк ҳуқуқи асосида, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш чоралари кўрилади.

 

Фармонга мувофиқ ташкил этиладиган заргарлик марказларидаги ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига фоиз ҳисобланмайди. 91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.