Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Украина ва Яқин Шарқ масаласига тўхталди

Шунингдек, президент анъанавий савдо ва транспорт занжирлари бузилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Украина ва Яқин Шарқ масаласига тўхталди

Шавкат Мирзиёев бу ҳақида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида алоҳида тўхталиб ўтди.

 

“Марказий Осиё ўзининг геосиёсий жойлашуви туфайли глобал ишонч инқирози ва можаролар кескинлашувининг барча салбий оқибатларини тўлиқ бошдан кечирмоқда.

 

Украина атрофида ва Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмоқда. Анъанавий савдо ва транспорт занжирлари бузилди. Биз санкциялар сиёсатининг асирига айландик, логистика харажатлари сезиларли даражада ошди, инфляция босими кучаймоқда. Жаҳон капитал бозорида имкониятлар қисқармоқда, протекционизм кучайиб, янги-янги тўсиқлар пайдо бўлмоқда.

 

Минтақамиз барқарорлигининг муҳим омили ҳисобланган қўшни Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши билан боғлиқ масалалар халқаро кун тартибида иккинчи даражага тушиб қолди.

 

Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Марказий Осиёнинг бугуни ва келажаги, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан умумий саъй-ҳаракатларимизга, яқиндан ҳамкорлик қилиш, қатъий чоралар кўриш ва минтақа манфаатларини биргаликда илгари суришга тайёрлигимизга боғлиқ.

 

Ташқи сиёсат идораларимиз томонидан стратегик ҳужжат – Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз”, — деди Давлат раҳбари саммитда сўзлаган нутқида.

 

custom img

Ўзбекистонда болалар савдоси учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этилади

Одам савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганларнинг меҳнат ва ташқи миграция соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқи чекланади.

custom img

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Дубайдан мамлакатга қайтарилди

Фирибгарликда айбланган гумонланувчи терговдан қочиб, узоқ вақт хорижда яшириниб юрган.

custom img

Ўзбекистондаги реабилитация марказлари яшаш жойи бўлмаганларга вақтинчалик бошпанага айлантирилади

Бошпанасиз шахслар вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштирилиб, улар учун ҳужжатларни тиклаш, касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқилади.

custom img

2027 йилдан ногиронлиги бўлган болалар ваучер асосида ассистив жиҳозлар билан таъминланади

Ногиронлиги бўлган болаларнинг уйига яқин жойда махсус синфлар ташкил этган нодавлат мактабларга ҳар бир ўқувчи учун субсидия ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда белгиланган тезликни 80 км/соатдан оширганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Айрим қоидабузарликлар учун автомототранспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача вақтинча олиб қўйиш назарда тутилмоқда.

custom img

Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистонда "Долзарб 40 кун" тозалик тадбирлари бошланди

Тадбир доирасида ҳудудларда ободонлаштириш, санитария-тозалаш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президентининг яна бир глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

Ташаббусда парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ўрни, аёллар ва ёшларнинг парламентдаги иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари ўз аксини топган.

custom img

Тошкентдаги 9 қаватли уй ёнидаги котлован ўпирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"