Ўзбекистон

Тошкент аэропортида 40 та iPhone тўхтатиб қолинди

Ўзбекистонлик фуқаро уни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган.

Тошкент аэропортида 40 та iPhone тўхтатиб қолинди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўзбекистонликнинг чамадонида ноқонуний телефон ва тиллалар борлиги аниқланди. Бу ҳақида “Тошкент-АЭРО” матбуот хизмати хабар берди,

 

Маълум қилинишича, 2024 йил 7 август куни чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган ўзбекистонлик чамадони тегишли тартибда текширилган.

 

Юклар ичида божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган жами 40 дона ўз ишлаб чиқариш қадоғига ва аксессуарларига эга бўлган янги iPhone 15 pro max, iPhone 15 pro, iPhone 15 plus ҳамда iPhone 11 телефон, шунингдек, 171.57 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари аниқланган. Уларнинг қиймати салкам 605 миллион сўмни ташкил қилади.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Янгийўл тажрибаси асосида 13 туманда янги энергетика тизими йўлга қўйилади

Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Пулли автомобиль йўлларидан фойдаланиш учун ҳайдовчилар оператор билан оммавий шартнома тузади.

custom img

Изза бозорида дахшатли ёнғин содир бўлди

Ёнғин қарийб икки соатда ўчирилган.

custom img

Тожикистонда ҳижобга қарши навбатдаги “рейд”лар бошланди

Расмийлар тадбирни миллий қадриятларни асраш зарурати билан изоҳлаган.

custom img

Тошкентда вояга етмаган бола дўкондан 6,2 млн сўм ўғирлади

Қўриқлаш хизмати ходимлари уни воқеа жойида ушлаб, пул маблағлари эгасига қайтарилди.

custom img

Олмалиқда Мис бойитиш фабрикасининг магистраль қувури ёрилди

Ҳолат юзасидан экологик текширув ўтказилиб, лаборатория таҳлиллари бошланган.

custom img

Тошкентдаги Миллий боғда 4 ёшли қиз чўкиб вафот этди

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув олиб борилмоқда.

custom img

"Микробизнесдан йирик лойиҳаларга": Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорлар билан учрашди

Янгийўлда Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорликни молиялаштириш, имтиёзли кредитлар, давлат дастурлари ва бизнесни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, тадбиркорларнинг мурожаатларига амалий ечимлар ишлаб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"