Ўзбекистон

Туркияда тутқунликда сақланган ўзбекистонлик аёл қутқарилди

Ҳозирда аёлни Ўзбекистонга қайтариш ишлари давом этмоқда.

Туркияда тутқунликда сақланган ўзбекистонлик аёл қутқарилди

Бош консулхонага Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қарши шаҳридан 21 ёшли фуқаро ўз онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, онасини топиш ва ватанга қайтаришда ёрдам сўраган мурожаати келиб тушган.

 

Олиб борилган текширишлар давомида 1982 йил Қарши шаҳрида туғилган Х.Д. Туркиянинг Ушоқ шаҳрида Туркия фуқароси М.Г. томонидан эркига хилоф равишда тутқунликда ушлаб турилганлиги аниқланган. 

 

Жорий йилнинг 27 август куни Бош консулхона, Ташқи меҳнат миграциясининг Истанбул шаҳридаги вакили, “Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамияти ва Туркия Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

 

“Натижада ватандошимизнинг ҳаётига ва соғлигига зиён етказилмаган ҳолда қутқарилиб Ушоқ шаҳар ички ишлар бошқармасига етказилди”, - дейилади хабарда.

 

Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлаганлиги учун М.Г.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда Х.Д.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

custom img

Эндиликда йилига бир нечта автомобил импорт қилиш мумкин

Автомобилларни импорт қилишда мувофиқлик сертификатини йилига бир марта бериш нормаси амалдан чиқарилди.

custom img

Нурота интернат уйида 19 нафар парваришланувчи ўз оиласига қайтарилди

Яқинлари билан алоқаси узилган 98 нафар парваришланувчининг оилавий муносабатлари тикланди.

custom img

Самарқандда ҳомиласи нобуд бўлган аёл уч кун ўтиб вафот этди

Шифокорлар беморга шошилинч кесарча кесиш амалиётини тавсия қилган, бироқ яқинлари бунга розилик бермаган. Кейинчалик ҳомиланинг антенатал ўлими аниқланган.

custom img

Жиззахда ҳаракатланаётган юк машинаси ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева реконструкция қилинган қўғирчоқ театрига бoрди

Театрда олиб борилган реконструкция ишларининг биринчи босқичи якунлангач, маскан фаолияти яна жонланган.

custom img

АҚШдаги ўзбекистонликлар қонунларга риоя қилишга чақирилди

Нью-Йоркдаги Бош консуллик сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўпайганини таъкидлади.

custom img

Тошкент бир уйни икки кишига сотган ака-укалар ушланди

Сотувчилар харидордан 363 минг доллар аванс олганига қарамай, уй бошқа харидорга сотилган.

custom img

Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди

Унинг қарздорлиги қарийб 71 миллион сўмни ташкил этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"