Жаҳон

Россиянинг ядровий ракетаси қаерда жойлашгани аниқланди

У Москвадан 500 км шимолда жойлашган бўлиши мумкин.

Россиянинг ядровий ракетаси қаерда жойлашгани аниқланди

Америкалик таҳлилчилар Россиянинг ядровий ракетаси қаерда жойлашганини аниқлади.

 

“Буревестник” қанотли ракетаси Вологдадан 70 км ғарбда ва Москвадан 500 км шимолда жойлашган Вологда-20 ҳарбий шаҳарчасида жойлашган бўлиши мумкин. Америкалик мутахассислар Planet Lab'нинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

 

Ушбу суратларда Вологда-20 ядровий каллакларини сақлаш бункерлари ёнида қурилган тўққизта учириш майдончаси кўрсатилган. Бир қатор таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ушбу объектлар катта стационар ракета тизими учун қурилган, Россиядаги бундай ягона лойиҳа эса “Буревестник”.

 

Америка маълумотларига кўра, 2017-2019 йилларда Россия Федерацияси “Буревестник”нинг камида 13 та синовини ўтказган, улардан фақат иккитаси қисман муваффақиятли бўлган. 2023 йил октябр ойида Путин Россия ядровий “Буревестник”ни муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россиянинг ядровий ракетаси қаерда жойлашгани аниқланди | Zamon.uz