Ўзбекистон

Ўзбекистонда пулли йўллар қачон қурилиши айтилди

Республикада камида 1 000 км замонавий йўллар қурилади

Ўзбекистонда пулли йўллар қачон қурилиши айтилди

Йирик шаҳарлар ўртасида қулай ва тезкор автомобиль қатнови учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қурилади ва модернизация қилинади. Жумладан, Тошкент–Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари 2024 йилда, Тошкент–Андижон пулли йўлини қуриш эса 2026 йилда бошланади.

 

Бу ҳақида жорий йил 30 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан тасдиқланган тегишли дастурда белгилаб қўйилди.

 

Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ҳамда 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури тасдиқланган.

 

Бунда, шунингдек, қуйидагилар инобатга олинмоқда:

 

—йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш;

 

— йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш;

 

— тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни жалб қилиш;

 

— 400 мингдан ортиқ ўқувчилар сиғимига эга замонавий таълим муассасалари ҳамда 300 мингдан ортиқ тарбияланувчилар сиғимига эга мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш мақсадида 2026 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш;

 

— илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш.

custom img

Шаҳрисабз тумани ҳокимининг фуқаро хонадонидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви сўралди

Ҳоким фуқаронинг яшаш шароитини танқид қилгани ва жарима қўллаш бўйича топшириқ бергани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вилоят ҳокимлигига хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритди.

custom img

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси учун чегирма берилиши мумкин

Энергетика вазирига кўра, бу бўйича ҳудудларнинг хусусиятлари ва энергоресурслар билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда янги тарифлаш тизими ишлаб чиқилмоқда.

custom img

Тошкентда «кешбэк» тизими орқали 4,7 млрд сўмлик буджет маблағи талон-торож қилинди

Масъуллар компьютер техникаси орқали гўёки 76,2 миллиард сўмлик маҳсулот реализация қилингани ҳақида сохта маълумотларни расмийлаштирган.

custom img

Давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштирилади

Янги тизим 54 минг нафар давлат фуқаролик хизматчисини қамраб олиши, бонус ва устамалар эса ходимнинг натижадорлиги ҳамда ташаббускорлигига боғланиши кўзда тутилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда айрим қоидабузарликлар учун автомобиль 1 йилгача олиб қўйилиши мумкин

Депутатлар автомобилни вақтинча олиб қўйишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

custom img

Сурхондарёда қарийб 100 йиллик 11 туп арча ноқонуний қўпорилди

Дарахтларни қўпориш ишлари экология ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай амалга оширилгани билдирилди.

custom img

Тошкентда икки йўловчи автобуси тўқнашди, бир йўловчи жароҳатланди

Жабрланувчи автобус ҳайдовчиси томонидан тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига етказилган.

custom img

Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда

Конституциявий қонун лойиҳаси Президент Администрацияси мансабдор ва хизматчи ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини ҳам мустаҳкамлайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"