Ўзбекистон

Самарқанддаги “дом”нинг 10-қаватига бассейн қурилди

Ҳозирда мулкдорга нисбатан чора кўрилган.

Самарқанддаги “дом”нинг 10-қаватига бассейн қурилди

Самарқандда кўп қаватли уйнинг 10-қаватида ўзбошимчалик билан бассейн қурилганлиги аниқланди.

 

Қайд этилишича, мурожаатларга асосан Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Самарқанд шаҳар «Суғдиёна» маҳалласидаги 67-А сонли кўп қаватли уйнинг 10-қават пентхаус қисмида ўзбошимчалик билан бассейн қурилгани аниқланган.

 

“Бассейн кўп қаватли уйнинг лойиҳасида назарда тутилмаган. Сейсмик ҳодиса вақтида бинонинг тебранишини кучайтириб, сейсмик мустаҳкамлигига зарар етказиши мумкин”, дейилади хабарда. 

 

Инспекция ходимлари томонидан мулкдорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига (Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини, кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш) асосан маъмурий жарималар қўлланилди ва мажбурий кўрсатмалар берилди.

 

Мажбурий кўрсатмада берилган вақт ичида мулкдор ҳолатни ўз ихтиёри билан бартараф қилиб, уйни олдинги ҳолатига қайтармаса унга нисбатан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, мажбурий тартибда бартараф этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилади.

 

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"