Ўзбекистон

“Инбазар” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида тугатилиш босқичида

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқдаги хабарларга муносабат билдирди.

“Инбазар” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида тугатилиш босқичида

Ижтимоий тармоқларда “Инбазар” савдо дўконлари тармоғидаги ходимлар сони тўғрисида тарқалган маълумотлар юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида “Инбазар” савдо бренди остида 3 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда: “IN MAG” МЧЖ, “Go TREND” МЧЖ, “KDS SALES” МЧЖ.

 

Тақдим этилган солиқ ҳисоботларига кўра, ушбу тадбиркорлик субъектларида 44 нафар ходим расман иш билан таъминланган.

 

Солиқ органлари қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширади.

 

Солиқ органлари томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида “Солиқ” мобил иловасидаги “Солиқ ҳамкор” тизими орқали харидорлардан келиб тушган мурожаатлар асосида , мазкур тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича жарималар қўлланилган.

 

Штатида 1 нафар ходим кўрсатилган “Инбазар” МЧЖ тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритмайди ва ҳозирги пайтда ихтиёрий тугатилиш босқичида.

 

custom img

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

custom img

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"