Ўзбекистон

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар техникумларга айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар техникумларга айлантирилади

Бу ҳақда шу йил 5 февраль куни ижтимоий соҳалар бўйича бўлиб ўтган видоселектор йиғилишида вазифа қўйилган эди. Ўтган вақт мобайнида тизимнинг самарадорлиги танқидий ўрганилиб, қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат. Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти.

 

Шу боис мазкур 3 турдаги муассасалар негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 600 та техникум ташкил этилади. Мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 71 та муассаса биноси мактабларга айлантирилиб, 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади.

 

Бундан ташқари, илгари коллежлар турли вазирлик ва идораларга қарашли эди. Энди бу тизимда бошқарув, ташкилий ва методик жиҳатдан ягона давлат сиёсати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади.

 

Замон талабларига тез мослашиши учун техникумларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш мўлжалланмоқда. Ўқиш муддатлари ва давомийлигини касб мураккаблиги ва ўқувчининг таълим даражасига қараб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

 

Техникумларда таълим сифати ва жозибадорлигини ошириш мақсадида халқаро таълим дастурлари йўлга қўйилади. Дастлаб, тажриба тариқасида, 14 та техникумда Англиянинг “BTEC” дастури жорий этилади. Битирувчиларга 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади ҳамда 200 дан ортиқ хорижий университетларга кириш имкони яратилади. Натижага қараб, бу тажриба босқичма-босқич бошқа техникумларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.

 

Қабул жараёнини иш берувчилар талаби асосида шакллантириш ҳам муҳим. Шу мақсадда электрон платформа яратилиб, унга барча вазирлик ва тармоқлар уланади. Техникумларнинг таълим дастурлари саноат тармоқлари, тадбиркорлар бирлашмалари, йирик иш берувчилар ва уюшмалар билан келишилганидан сўнг амалиётга киритилади.

 

Тақдимотда Миллий малака тизимини ислоҳ қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Сўнгги йилларда бу борада муайян ишлар қилинди. Лекин вазифалар ундан-да кўп. Мингдан зиёд ишчи касбларнинг стандартлари ишлаб чиқилмаган. Айрим касблар бўйича квалификациялар халқаро талабларга мос келмайди.

 

Шу боис энди Касбий малака ва билимларни ривожлантириш республика кенгашига Бош вазир раислик қилади. Унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашлари тузилади.

 

Шунингдек, Таълим соҳасидаги лойиҳалар офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолияти йўлга қўйилади. Институт ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Миллий малака рамкасини янги таҳрирда қабул қилади. Лавозим ва касблар классификатори қайта кўриб чиқилади, 100 га яқин замонавий касблар киритилиб, ҳозир амалиётда бўлмаганлари чиқариб ташланади.

 

Давлатимиз раҳбари техникумларни жиҳозлар ва иш қуроллари билан таъминлаш, замон талабларига мос ишчи-мутахассислар тайёрлаш, бунинг учун амалиётга кенг ўрин бериш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

custom img

Ўзбекистон мактаб ва ОТМларида хавфсизликнинг янги тартиби жорий этилади

Таълим муассасалари ҳудудига бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши тақиқланади, ташриф буюрувчилар эса махсус тартибда рўйхатдан ўтказилади.

custom img

Тошкентда яна бир йўналишда “Яшил тўлқин” светофор тизими ишга туширилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 1,7 километрлик қисмида бешта светофор синхронлаштирилиб, ҳаракатланиш вақти 45 фоизга қисқарди.

custom img

Андижонда оммавий муштлашув қилган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

Можаро Инстаграм ижтимоий тармоғида бошланган ўзаро ҳақоратлар оқибатида юзага келган.

custom img

АҚШдаги ўрмон ёнғинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ёнғинлар фонида Бош консулхона ватандошларга мурожаат қилди.

custom img

АҚШдан 18 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Ўзбекистон фуқаролари махсус чартер рейси орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

“Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор” — Саида Мирзиёева

Президент администрацияси раҳбари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга жазо кучайтирилганини эслатиб ўтди.

custom img

Фарғонада маст ҳайдовчи уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

“Spark” бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юборган.

custom img

Ўзбекистонда автобус йўл ҳақларини ошириш таклиф қилинди

Жамоат транспортида субсидиялар тизимини қайта кўриб чиқиш, ташувчиларга тўловларни хизмат сифати билан боғлаш ва автобус тарифларини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"