Жаҳон

Ҳиндистондаги заводда йирик ёнғин чиқди

У ерда iPhone учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилган.

Ҳиндистондаги заводда йирик ёнғин чиқди

Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатидаги Таta Electronics Private Limited корхонасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, iPhone учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариладиган заводнинг бутловчи қисмларни бўяш бўлимида ёнғин бошланган. Шундан сўнг ҳудудни қалин тутун қоплаган, ишчилар ва маҳаллий аҳоли орасида ваҳима бошланган.

 

Барча ходимларни бинолардан эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчириш учун еттита ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган. Ҳодиса вақтида корхонада 1500 га яқин ишчи бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмади.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"