Ўзбекистон

Имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади

“Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилидан давлат олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шакли жорий этилади.

 

Мактабгача таълим йўналишининг сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ҳар йили камида 200 та мақсадли қабул квоталари ажратилади.

 

2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.

 

2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.

 

2025 йил 1 cентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш тўғрисидаги битимлар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида электрон шаклда тузилади.

 

2025 йил 1 январдан қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи ташкил этилади

Музей 3 минг йилдан ортиқ давлатчилик тарихи давомида шаклланган ҳарбий анъаналар, саркардалар маҳорати, миллий Қуролли кучларнинг барпо этилиши ва ривожланиш босқичларини кенг ёритишга хизмат қилади.

custom img

Наманганда Чадаксойда оқим олиб кетган йигитнинг жасади топилди

Поп туманидаги бир неча кунлик қидирув якунланди.

custom img

Ўзбек–Турк медиафорум доирасида КГК вакиллари билан учрашув ўтказилди

Глобал Журналистлар Кенгаши 80 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади.

custom img

180 мамлакат вакиллари Самарқанддаги экологик форумда жам бўлди

Саида Мирзиёева GEF 8-Ассамблеяси иштирокчиларига Президент табригини ўқиб эшиттирди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Амин Тожиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Қорақалпоғистон ва Оролбўйи тараққиётига катта ҳисса қўшган Амин Тожиев 79 ёшида вафот этди.

custom img

Терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора билан ушланди

Терговчи жиноят ишини гумонланувчи фойдасига тугатиб бериш эвазига адвокат орқали пул талаб қилган.

custom img

Президент Самарқандни “Марказий Осиёнинг яшил инвестициялар ва инновациялар пойтахти” деб эълон қилишни таклиф этди

Ўзбекистон Президенти Глобал экологик жамғарманинг саккизинчи ассамблеяси иштирокчиларига табрик йўллади.

custom img

Кореяга иш ва ўқишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонинг бир неча ҳудудларида фуқароларни Кореяга ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, улардан минглаб доллар олган шахслар қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"