Ўзбекистон

Президент Туркманистондаги халқаро форумда қатнашди

Форум Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланди.

Президент Туркманистондаги халқаро форумда қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

 

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Покистон Ислом Республикаси Президенти Осиф Али Зардарий, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян, хорижий давлатлар парламентлари раҳбарлари ва юқори мартабали вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар бошлиқлари иштирок этди.

 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида форумнинг ўтказилиши халқларимиз ўртасидаги биродарлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштириш, бой маънавий меросимизни бутун дунёга тарғиб қилиш йўлида улкан амалий қадам бўлишини  таъкидлади.

 

Махтумқули Фироғийнинг ижодий мероси нафақат Шарқ мумтоз шеъриятини, балки жаҳон адабиётини ҳам бойитганлиги қайд этилди.

 

Ўзбекистонда Махтумқули ижоди юксак қадрланади. Шоир Хива шаҳридаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олиб, дунёвий ва диний илмларни ўрганган. У буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийни чуқур ҳурмат қилган.

 

Жорий йилда Ўзбекистонда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланаётгани таъкидланди.  Анжуман, семинар, адабий кеча, танлов, спектакллар ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан шоир ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинди.

 

Ўзбекистон етакчиси Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" доирасида келгуси йили Ашхобод шаҳрида глобал саммит ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

 

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мазмунли нутқ ҳамда Махтумқули Фироғий хотирасини абадийлаштириш борасида юртимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбари туркман шоири ва мутафаккири таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан медаль билан мукофотланишини маълум қилди.

 

Тадбир ниҳоясида форумнинг якуний ҳужжати қабул қилинди.

custom img

Эндиликда "Soliq" иловасидаги кешбек маблағларини дарахт экишга йўналтириш мумкин

Хизмат июнь ойидан бошлаб илованинг янгиланган версиясида ишга туширилган.

custom img

Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилади

Комплаенс хизмати коррупциянинг олдини олиш, ходимлар томонидан қонунчилик ва касб этикаси талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.

custom img

Ўзбекистондаги барча олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фани ўқитилади

Иш берувчилар буюртмаси асосида кадрлар тайёрлашга қаратилган мақсадли дуал таълим тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Унга кўра, ўқишни тамомлаган битирувчини иш билан таъминлаш кафолатланади.

custom img

Сергели автомобиль бозорида ноқонуний савдо билан шуғулланган шахсларнинг суратлари илиб қўйилди

Ушбу бозорда 100 нафар “сайгак”нинг фаолиятига чек қўйилганди.

custom img

Худойназар Дўстқобилов Журналистлар уюшмасининг Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб сайланди

Тошкент шаҳар журналистлари йиғилиш ўтказди.

custom img

Қаршидаги “заправка” портлашида 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса натижасида яна 5 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Ишсизлик нафақаси учун ажратилган маблағларнинг 75 фоизи ишлатилмаган — Бандлик вазирлиги фаолияти танқид остига олинди

40 минг нафар хотин-қизга субсидия ажратиш режалаштирилган бўлса-да, амалда ушбу имкониятдан атиги 7 минг нафари фойдаланган.

custom img

Қаршида газ “заправка”портлади

Портлашдан сўнг юзага келган ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"