Ўзбекистон

Чирчиқда ҳоким ўринбосари 1 млн доллар пора билан ушланди

Ҳозирда у тергов қилинмоқда.

Чирчиқда ҳоким ўринбосари 1 млн доллар пора билан ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда болалар савдоси учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этилади

Одам савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганларнинг меҳнат ва ташқи миграция соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқи чекланади.

custom img

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Дубайдан мамлакатга қайтарилди

Фирибгарликда айбланган гумонланувчи терговдан қочиб, узоқ вақт хорижда яшириниб юрган.

custom img

Ўзбекистондаги реабилитация марказлари яшаш жойи бўлмаганларга вақтинчалик бошпанага айлантирилади

Бошпанасиз шахслар вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказларига жойлаштирилиб, улар учун ҳужжатларни тиклаш, касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқилади.

custom img

2027 йилдан ногиронлиги бўлган болалар ваучер асосида ассистив жиҳозлар билан таъминланади

Ногиронлиги бўлган болаларнинг уйига яқин жойда махсус синфлар ташкил этган нодавлат мактабларга ҳар бир ўқувчи учун субсидия ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда белгиланган тезликни 80 км/соатдан оширганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Айрим қоидабузарликлар учун автомототранспорт воситасини 6 ойдан 1 йилгача вақтинча олиб қўйиш назарда тутилмоқда.

custom img

Мустақиллик байрами олдидан Ўзбекистонда "Долзарб 40 кун" тозалик тадбирлари бошланди

Тадбир доирасида ҳудудларда ободонлаштириш, санитария-тозалаш ва чиқиндиларни бошқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Президентининг яна бир глобал ташаббуси БМТда кенг эътироф этилди ва қабул қилинди

Ташаббусда парламентларнинг ижтимоий ривожланишдаги ўрни, аёллар ва ёшларнинг парламентдаги иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари ўз аксини топган.

custom img

Тошкентдаги 9 қаватли уй ёнидаги котлован ўпирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"