Ўзбекистон

Бухорода балиқчилар табиатга 1,6 млрд зарар етказди

Улар Қизил китобга киритилган ноёб балиқларни овлаган.

Бухорода балиқчилар табиатга 1,6 млрд зарар етказди

Қоровулбозор тумани ҳудудида олиб борилган рейд давомида Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаро электр қармоқ ёрдамида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 20 дона Туркистон мўйловдори ҳамда 25 дона зоғора балиғини овлагани аниқланди. Улар балиқларни олиб кетаётганида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатилган. Ушбу ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 1 млрд 603 млн 125 минг сўм зарар етказилган.

 

"Қизил китобга киритилган 20 дона Туркистон мўйловдорининг ҳар бири учун 26 миллион 250 минг сўм, жами 525 миллион сўм зарар ҳисобланган. 25 дона зоғора балиқнинг ҳар бир донаси учун 375 минг сўм, жами 9 миллион 375 минг сўм зарар ҳисобланган. Балиқлар тақиқланган электр қармоқ ёрдамида овланганлиги учун зарарлар 3 бараварга кўпайтирилган", - дейилади хабарда.

 

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида прокуратура органларига тақдим этилган.

custom img

Ўзбекистон "Ecо Expo Central Asia 2026" доирасида халқаро экологик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Музокаралар давомида кўкаламзорлаштириш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, ҳаво сифатини яхшилаш ва экологик таълимни ривожлантириш бўйича асосий миллий ташаббуслар тақдим этилди.

custom img

Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

Кристиан Штокер  билан Ўзбекистон–Европа ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

custom img

Фарғонада фермер хўжалиги сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди

Мембранали қопламали сув ҳавзалари атрофи махсус панжаралар билан ўралиши, фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қутқарув арқонлари ўрнатилиши таъкидланди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қиз ўзини каналга ташлади

Жонига қасд қилиш мақсадида кўприкдан сувга ўзини ташлаган қиз қутқариб қолинди.

custom img

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади.

custom img

Сурхондарёда Damas ва Nехiа ўртасидаги пойга оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Машиналардаги қолган фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

custom img

Солиқ қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз”га алоқадор йирик талон-торожлик: бюджетдан 643,2 млрд сўм ўзлаштирилди

Шўртан газ-кимё мажмуаси лойиҳаси доирасида ҚҚСдан озод этилган хизматлар учун электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда ҚҚС суммалари киритилган.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғликларини етказиб берди

Шунингдек, 500 килограмм сабзавот ҳамда полиз экинлари уруғликлари топширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"