Америкада 9 балли зилзила бўлиши мумкин
Олимлар ҳалокатли офатлар ҳақида огоҳлантирди.

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, яқин йилларда Америка Қўшма Штатларида 30 метрли цунами ва 9 магнитудали зилзила каби табиий офатлар юз бериши кутилмоқда. Сейсмологларнинг фикрига кўра, бир нечта штатлар ҳалокатга учраши, прогнозлар тасдиқланса, Америка иқтисодиёти триллионлаб доллар йўқотиши мумкин.
Шимолий Америка қирғоқларига таҳдид солаётган офат Канада жанубидан Калифорния шимолигача бўлган ҳудудларни қамраб олиш хавфи мавжуд.







