Ўзбекистон

Уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамалди

Шунингдек, у автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамалди

Аввалроқ Самарқандда Дамас ва Cobalt тўқнашиши оқибатида уч киши вафот этгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 29 июль куни соат 12:30 атрофида Самарқанд вилояти Ургут тумани "Хўжагузар" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Ургут-Ғўс-Авазмерган" автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 

 

Унда 2003 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Ургут тумани судида кўриб чиқилди.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи  ЖКнинг 266-модда 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга нисбатан 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.