Ўзбекистон

“Парламентда мухолифатни жонлантириш зарур”

Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

“Парламентда мухолифатни жонлантириш зарур”

Давлат раҳбари янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши кераклигини таъкидлади. 

 

Ўтган сайловларда сиёсий партияларнинг дастури ҳам, ғоялари ҳам бир-биридан фарқ қилди, турли сиёсий мафкуралар кураши яққол кўзга ташланиб турди. Хусусан, сайловлар жараёнида кўплаб дебатлар ташкил этилганини халқимиз ва халқаро кузатувчилар алоҳида эътироф этди.

 

Президентимиз парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди.

 

Бунинг учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

 

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўтса, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

 

Парламент назорати, аввало, сиёсий назоратдир, унинг оқибати ҳам сиёсий масъулият билан боғлиқдир. Президент Қонунчилик палатасига Ҳукумат аъзоси ҳисоботини эшитиб, унинг якунларига кўра, ушбу раҳбарни истеъфога чиқариш тўғрисида Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатиб ўтди.

custom img

“Наркобизнеснинг 'молиявий артериялар'и бўғиб қўйилса, бу иллат йўқолади” — Шавкат Мирзиёев

Президент трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.

custom img

Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши форум иш бошлади

Тадбирда 20 дан ортиқ нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари иштирок этади.

custom img

Golden House устидан ўрганиш бошланди: Истеъмолчиларга 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

2025-2026 йилларда Рақобат қўмитасига мазкур қурилиш компанияси устидан 70 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

custom img

Ўзбекистонлик 82 нафар зиёратчи Туркиядаги аэропортда қолиб кетди

Бунга туристик фирмалар ўз мажбуриятларини етарли даражада бажармагани сабаб бўлган.

custom img

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

2-синф ўқувчиси қарийб уч йилдан буён инглиз тилини ўрганиб келган.

custom img

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"