Жаҳон

Анталия аэропортида Россияга тегишли самолёт ёниб кетди

Туркия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолётда 95 киши бўлган.

Анталия аэропортида Россияга тегишли самолёт ёниб кетди

Россиянинг "Азимут" авиакомпаниясининг Сочидан учган Sukhoi Superjet 100 самолёти Туркиянинг Анталия шаҳри аэропортига қўнганидан сўнг ёниб кетди. 24 ноябрь, якшанба куни содир бўлган воқеани Росавиация матбуот котиби Артем Кореняко ўзининг Telegramʼдаги каналида тасдиқлади.

 

У Россиянинг Анталиядаги бош консуллигига таянган ҳолда аниқлик киритишича, ҳодиса оқибатида самолёт йўловчиларидан ҳеч бири жабрланмаганини айтди. Авиакомпания ҳам қурбонлар йўқлигини тасдиқлади. Самолёт командири йўловчиларни махсус траплар ёрдамида эвакуация қилишга қарор қилган. Унинг қўшимча қилишича, "Азимут" ортга қайтиш учун захира самолёт тайёрламоқда. Туркия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолётда 95 киши бўлган. Анталия аэропорти бортда 91 киши бўлганини маълум қилди.

 

Кореняконинг сўзларига кўра, кемадаги ёнғин Туркия аэропортининг қутқарув гуруҳи томонидан тезда ўчирилган.

 

AirportHaber Туркия авиация портали хабарига кўра, Superjet 100 двигатели ёниб кетган. Mash Telegram-каналининг ёзишича, самолёт қўниш вақтида чап қаноти билан учиш-қўниш йўлагига урилган бўлиши мумкин.

 

Авиакомпания маълумотларига кўра, Superjet кучли ёмғир ва шамол туфайли ноқулай об-ҳаво шароитида қаттиқ қўнганидан сўнг ёниб кетган.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

custom img

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"