Жаҳон

Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда

Мамлакат Европада ўз таъсирини кенгайтириши мумкин.

Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда

Россия Ғарб билан урушга тайёрланмоқда. Германия Федерал разведка хизмати (BND) президенти Бруно Кал шундай фикр билдирди.

 

“Россия Ғарб давлатлари билан ҳақиқий ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Бироқ бундан олдин NATO аъзолари ўрасида тарқоқлик яратишга ҳаракат қилиши мумкин”, — дея таъкидлади Кал.

 

Унинг фикрига кўра, Россия Федерацияси ўзининг кенг кўламли ҳужуми олдидан NATO низомининг мустаҳкамлигини текширишга қаратилган маҳаллий миқёсдаги операцияларни амалга оширади.

 

“Россиянинг юқори мартабали амалдорлари NATO давлатларидан бирида “фавқулодда вазият” яратишни кўриб чиқмоқда. Бунда альянснинг бошқа аъзолари “тегишли муносабат билдирмайди. Мисол тариқасида, Норвегиянинг Свалбард архипелагига эҳтимолий “қисқа муддатли ҳужум” ёки “маҳаллий русийзабон озчиликларни ҳимоя қилиш” баҳонасида Болтиқбўйи мамлакатлари билан тўқнашувни келтириш мумкин”, — дея аниқлик киритди BND раҳбари.

 

Бруно Калнинг қайд этишича, агар бундай можароларда NATO Низомининг 5-моддаси қўлланилмаса, алянс мудофаа иттифоқи сифатида барбод бўлади.

 

“Бу Россия Федерацияси томонидан кўзланган мақсад ҳисобланади. Агар ёрдам ваъдаси самарасиз бўлса, Россия тажовузкор куч сиёсати орқали Европада ўз таъсирини кенгайтириши мумкин. 2030 йилга бориб Россия Ғарб давлатлари билан тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршилик учун етарли ресурсларга эга бўлиши мумкин”, — деб огоҳлантирди у.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"