Қашқадарёда ота-болалар ис газидан заҳарланиб вафот этди
Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

17 декабрь куни тушдан сўнг Қарши шаҳридаги яшовчи эркак ва унинг уч нафар фарзандлари иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Ота 46 ёшда, ўғли 18, икки қизи 16 ва 10 ёшда бўлган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







