Ўзбекистон

Январда аномал совуқ шароит кутилмаяпти

Ўзгидромет январь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Январда аномал совуқ шароит кутилмаяпти

2025 йил январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати январь ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, кечалари -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундуз кунлари +3…+8 даража илиқ, шимолда кечалари -3…-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқ бўлади.

 

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +3…+8 даража илиқдан -3…-8 даража совуққача, шимолда -10…-15 даража совуққача, кундуз кунлари +10…+15 даража илиқдан -2 даража совуқ, +3 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

 

Ҳарорат кечалари -10…-12 даража, шимолда -17-20 даража совуққача қисқа даврга пасайиши эҳтимоли бор.

 

Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Мирзаобод туманида болаларни меъёрдан ортиқ ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.

Пахта теримида 132 та қонунбузилиш аниқланди: 8,8 млрд сўмдан ортиқ пул ундирилди

Пахта теримида 132 та қонунбузилиш аниқланди: 8,8 млрд сўмдан ортиқ пул ундирилди

Давлат меҳнат инспекцияси пахта йиғим-терими мавсумида 145 та мониторинг ўтказиб, мажбурий меҳнат, иш ҳақларини кечиктириш ва меҳнат шартномаларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолатларни қайд этди.

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси бир нечта вилоятдаги давлат ташкилотларининг харидларини ўрганиб, тендер ва танловларда рақобатни чеклаш аломатларини аниқлади.

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

Марказий банк пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларини бузган банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.