Ўзбекистон

29 декабрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

29 декабрь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

29 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  0-5, кундузи 5-10, баъзи жойларда 12 даражагача илиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  кечга томон айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12, айрим жойларда 15 даражагача илиқ бўлади.    

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи  жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.    

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.  

custom img

Олмаотада инсультни бошдан кечирган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Аёлга Қозоғистон фуқароси томонидан яшаш жойи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ҳужжатларни расмийлаштиришда бепул кўмак берилган.

custom img

Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларини қайта ишлаш даражаси 20 фоизга етказилади

Президент хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қарорни имзолади.

custom img

Ўзбекистон туризм ўсиши бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди — WTTC

Мамлакат туризм хизматлари экспортидан 4,8 миллиард доллар даромад олди. Бу минтақа кўрсаткичининг ярмига тенг.

custom img

Тошкентда хавфсиз ва замонавий жамоат жойлари барпо этилади

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков замонавий, хавфсиз ва ҳаммабоп жамоат маконларини яратишга қаратилган лойиҳалар билан танишди.

custom img

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми 10 августгача ёпилади

Таъмирлаш ишлари давомида автотранспорт воситалари қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланади, тез тиббий ёрдам машиналари учун эса алоҳида йўлак ташкил этилади.

custom img

Вазирлик мансабдори 6 минг доллар билан қўлга олиндими?

Бош прокуратура тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Янгийўл тажрибаси асосида 13 туманда янги энергетика тизими йўлга қўйилади

Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Пулли автомобиль йўлларидан фойдаланиш учун ҳайдовчилар оператор билан оммавий шартнома тузади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"