Жаҳон

Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

У 116 ёшда эди.

Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Япониянинг энг кекса фуқароси ва дунёдаги энг кекса инсон Томико Итоока 116 ёшида вафот этди. Итоока 2019 йилдан буён яшаган Асия шаҳридаги қариялар уйи вакили Кёдо агентлигига ўлим табиий сабабларга кўра содир бўлганини маълум қилди.

 

Томико Итоока 1908 йил май ойида Япониянинг Осака шаҳрида туғилган. 20 ёшида аёл турмушга чиққан, унинг тўртта фарзанди бўлган. Томико Итоока 1979 йилда 71 ёшида бева қолган, аммо фаол турмуш тарзини давом эттирган ва спорт билан шуғулланган.

 

Томико Итоока 2024 йил сентябрь ойида Ер сайёрасининг энг кекса фуқароси ва дунёда яшовчи одамларнинг энг кексаси деб тан олинган. Ўша пайтда у 116 ёшу 116 кунлик эди. Унгача испаниялик Мария Браняс Морера Ер юзидаги энг кекса одам ҳисобланган. У 2024 йил август ойида 117 ёшу 169 кунлигида вафот этган.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди | Zamon.uz