Ўзбекистон

Ўзбекистонда смарт иссиқхоналар қурилиши мумкин

Бу ҳақида Бўстонлиқда ўтган семинарда маълум қилинди.

Ўзбекистонда смарт иссиқхоналар қурилиши мумкин

24–25 январь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили” муносабати билан ўрмон хўжаликларини ривожлантириш, амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокамасига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

 

Семинарда нутқ сўзлаган Азиз Абдуҳакимов Президент ташаббуси билан ўрмонларни асраб қолиш борасида бир қанча ижобий ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади. Бироқ, шунга қарамай, соҳада ҳамон айрим камчиликлар сақланиб қолаётганини танқид остига олди.

 

 

Жаҳон банки мутахассиси Асферачю Абате Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар нафақат табиат муҳофазаси, балки аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун ҳам улкан имкониятлар яратаётганини қайд этди.

 

Семинарда КОИСА (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) ташаббуси билан 2024–2028 йилларда амалга ошириладиган лойиҳага ҳам эътибор қаратилди. Лойиҳада смарт технологиялар ёрдамида ўрмонларни қайта тиклаш, 6 та смарт иссиқхона қуриш, 1,7 млн туп хандон писта кўчатларини етиштириш, 5 гектар майдонда пистачилик илмий-тадқиқот станцияси ташкил этиш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш, 5 гектар ҳудудда махсус дарахт кўчатхоналари барпо қилиш, 50 гектар майдонда шаҳарлар учун мослаштирилган кўчатлар етиштириш, 300 000 туп дарахт ўстириш каби мақсадлар кўзда тутилган. КОИСА мутахассиси Ёон Таэгсеунг лойиҳа экологик муҳитни яхшилаш ва аҳоли учун қулай шароитлар яратишга қаратилганини таъкидлади.

 

 

ФАО бош техник маслаҳатчиси Наримон Нишонов эса ташкилот билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ўрмонлар ва яйловларни барқарор бошқариш лойиҳаси мамлакатимизнинг иқлим ўзгаришига мослашиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишга йўналтирилганлигини айтиб ўтди.

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур халқаро лойиҳалар Ўзбекистонда ўрмон хўжаликларини барқарор ривожлантиришда муҳим ҳисобланади. Асосийси, мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар экологик барқарорликни таъминлаш ва иқтисодиётда «яшил» лойиҳалар улушининг сезиларли ортишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

Семинар якунида келгусида бажарилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, иштирокчиларга ташаккурнома ва сертификатлар топширилди.

 

custom img

“Менинг маошим 4 миллион евро эмас” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи ўзи ҳақидаги нотўғри маълумотлар тарқатилаётганини ва улар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади.

custom img

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга кириш имтиҳонларида қўшимча вақт берилади

Шунингдек, улар имтиҳонларда Брайл алифбоси, аудио ва электрон форматдаги материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

custom img

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди, 26 киши эвакуация қилинди

Ёнғин қутқарувчилар томонидан қарийб 1,5 соатда ўчирилган.

custom img

Тошкентдаги котлован ўпирилган ҳудудда ўнлаб дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди

Мазкур қурилиш майдонида ноқонуний кесилган дарахтлар оқибатида табиатга 605 миллион сўм, кейинги ҳолатда эса яна 218,3 миллион сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди

Шоира журналистика, адабиёт ва давлат бошқаруви тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритган.

custom img

Тошкент вилоятида боласининг таглигига олтин яшириб олиб ўтишга уринган аёл ушланди

Яна бир ҳолатда чет эллик аёл 14 ёшли қизининг кийимлари остига 40 минг долларни яшириб, мамлакатдан олиб чиқишга уринган.

custom img

Тарихий кун: “Samarkand-2028” сунъий йўлдоши муваффақиятли орбитага чиқарилди

“Samarkand-2028” номи 2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси Самарқанд шаҳрида ўтказилишига ишора қилади.

custom img

Сурхондарёда 11 ёшли ўғлини сотишга уринган аёл 3,5 йилга қамалди

Аёл ўғлини 40 миллион сўмга беришга келишган ва 20 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"