Жаҳон

Ғазода эркакларнинг умр кўриш давомийлиги 38 йилга қисқарди

Бунга Исроил ҳужумлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ғазода эркакларнинг умр кўриш давомийлиги 38 йилга қисқарди

Илмий тадқиқот натижаларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан кейин Исроил томонидан Ғазо секторига берилган зарбалар натижасида маҳаллий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги кескин камайган.

 

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи 7 октябрдан кейинги ўзгаришларни таҳлил қилди. Маълумотлар тўлиқ эмас, чунки бомбардимонлар оқибатида баъзи жасадларни аниқлаш ёки топиш қийин бўлган. Шу сабабли, маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки хил ҳисобот берди.

 

Фақат шахси аниқланган жасадлар асосида ўртача умр давомийлиги 44,4 йилга тушди, яъни 30 йиллик пасайиш кузатилди. Бедарак йўқолганларни ҳам ҳисобга олганда, бу кўрсаткич 36,1 йилгача тушди, бу эса 40 йилга қисқариш деганидир.

 

Жумладан, эркаклар учун умр давомийлиги 38 йилга қисқариб, 73,6 йилдан 35,6 йилга тушди, аёллар учун эса бу кўрсаткич 29,9 йилга пасайди.

 

Тадқиқотда қайд этилишича, 2023 йил октябрь 2025 йил январь оралиғида Ғазо секторида 45 936 нафар одам ҳалок бўлган, яна 10 мингдан ортиғи бедарак йўқолган. Бироқ олимлар фақат 41 615 ўлим ҳолатини таҳлилга киритган, чунки тадқиқот 2024 йил сентябргача бўлган давр билан чекланган.

 

Комила Одилова тайёрлади

custom img

Россияда аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилмоқда — ОАВ

Улардан айримлари қонунга зид равишда ҳарбий йиғинларга чақирилган. Экспертлар эса буни электрон тизимдаги носозлик билан изоҳламоқда.

custom img

Россия Киевга беш соат давом этган йирик ракета ҳужумини уюштирди

Украина пойтахтига қарийб 40 та "Искандер-М" баллистик ва "Сиркон" гипертовушли ракеталари учирилган.

custom img

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида икки соатлик отишма юз берди

Ҳиндистон ҳарбийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган "террорчилар"ни тўхтатишга уринган.

custom img

АҚШда ака-ука Тейтлар Буюк Британия сўрови билан ҳибсга олинди

Эндрю ва Тристан Тейт зўрлаш, одам савдоси ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда. Уларнинг апрель ойида Ўзбекистонга келгани ҳам танқид остида қолганди.

custom img

Ливан Президенти Трамп билан Исроил бўйича музокаралар учун АҚШга йўл олди

Томонлар ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ливан жанубидан олиб чиқиш ва минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

custom img

Белгия босиб олинган Фаластин ерларида ишлаб чиқарилган Исроил маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади

Испания, Нидерландия, Словения ва Ирландия ҳам шундай чекловлар жорий этган эди.

custom img

Норвегияда сўнгги 100 йилдаги энг йирик ёнғин юз берди

Ҳодиса сабаб юзлаб аҳоли эвакуация қилинди.

custom img

Украина Россиядаги Wildberries омборларига зарба берди, саккиз киши ҳалок бўлди

Зеленскийга кўра, зарба берилган омборларда дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар сақланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"