Жаҳон

КХДР ядро қуролини ишга туширишга тайёрлигини эълон қилди

Ким Чен Ин армияга ядро кучларини ҳар доим жанговар ҳолатда сақлашни буюрди.

КХДР ядро қуролини ишга туширишга тайёрлигини эълон қилди

 

26 февраль куни Шимолий Корея стратегик қанотли ракеталарини синовдан ўтказди, тадбирда Ким Чен Ин ҳам қатнашди. У армияга ядро кучларининг жанговар тайёргарлигини ошириш ва уларни қўллашга тўлиқ тайёр бўлишни буюрди.

 

Синовлар 26 февраль куни эрталаб ўтказилган. Ракета 1587 км масофани 7,9 минг сонияда босиб ўтиб, белгиланган нишонга аниқ тегган. Бу синовларнинг асосий мақсади мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган душманларга огоҳлантириш бериш ва турли ядро воситаларининг тайёрлигини кўрсатиш эканлигини таъкидлади.

 

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, кучли зарба бериш қобилияти энг мукаммал ҳимоя ва мудофаа ҳисобланади. У Шимолий Корея қуролли кучларининг асосий вазифаси ядро қуроли орқали мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини таъминлаш эканлигини қайд этди.

 

Жанубий Корея ҳарбийлари 26 февраль куни Шимолий Корея томонидан ракета учиришга тайёргарлик белгиларини аниқлаган ва уларнинг парвозини кузатган. Маълумотларига кўра, Пхенян ядро каллакларини етказиб беришга мўлжалланган стратегик қанотли ракеталарни ишлаб чиқиш билан бир неча йилдан бери шуғулланмоқда.

 

2024 йил январь ойида Шимолий Корея ўрта ва узоқ масофага учувчи гипертовушли баллистик ракетасини синовдан ўтказган эди. Ким Чен Иннинг таъкидлашича, бу ракета исталган ракетага қарши мудофаа тизимини енгиб ўта олади. Пхенян 2021 йилдан буён гипертовушли қуролларни синовдан ўтказаётганини билдирсада, уларнинг учиш масофаси 1,5 минг км дан ошмаган.

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"