Жаҳон

Японида 108 ёшли аёл Гиннес рекордлар китобига кирди

У дунёдаги энг кекса сартарош сифатида танилган.

Японида 108 ёшли аёл Гиннес рекордлар китобига кирди

 

Япониянинг Точиги префектурасида яшовчи Шитсуи Хакоиши расмий равишда дунёдаги энг кекса сартарош деб тан олинди. У 1916 йил 10 ноябрда туғилган бўлиб, 18 ёшидан бери сартарошлик билан шуғулланади.

 

Хакоишининг сартарошхонаси Токиодан уч соатлик масофада жойлашган бўлиб, у ҳали ҳам мижозлар илтимосига биноан ишлашда давом этмоқда. Рекордчи стилист урушдан олдинги даврлардан бери қўллаб келаётган қайчиларидан ҳозир ҳам фойдаланади.

 

Шитсуи Хакоиши 24 ёшида турмушга чиққан, бироқ турмуш ўртоғи Хитой-Япония урушида ҳалок бўлган. 1945 йилда Токио бомбардимон қилинганида, унинг сартарошхонаси бутунлай вайрон бўлган. У фарзандлари билан Точигига кўчиб ўтиб, 1953 йилда у ерда янги салон очган ва шу кунгача ўз ишини давом эттириб келмоқда.

 

Хакоиши узоқ умрнинг сири учта қоидага асосланишини айтади:

  • Кин тутмаслик
  • Ҳасад қилмаслик
  • Ҳеч ким билан жанжаллашмаслик

 

Ҳозирда у кўп вақтини қариялар уйида ўтказади, бироқ садоқатли мижозлари мурожаат қилса, ҳали ҳам ишга қайтишдан мамнун.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"