Ўзбекистон

Тошкентда шифохоналар беморни қабул қилишдан бош тортди

Тез ёрдам беморни 4 марта турли шифохоналарга олиб борган.

Тошкентда шифохоналар беморни қабул қилишдан бош тортди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам ходимлари бир беморни бир неча тиббиёт муассасасига олиб бориб, охирида уни кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Республика тез тиббий ёрдам маркази бу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

 

Маълум бўлишича, 1953 йилда туғилган, аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқаро M.B. 2025 йил 23 февралдан бери тез тиббий ёрдам хизматига бир неча бор мурожаат қилган. Ҳар сафар унга зарурий тиббий хизматлар кўрсатилган ва у 4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча маротаба олиб борилган.

 

6 март куни рўй берган воқеалар

Соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилидан чақирув келган. Тез ёрдам бригадаси беморни текшириб, 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борган. Шифокорлар шошилинч ҳолат йўқлигини айтиб, беморни қабул қилмаган. Яшаш манзили аниқ бўлмагани сабабли «102» хизматига хабар берилиб, у яна аввалги жойига қайтарилган.

 

Соат 13:34 да шу манзилдан ички ишлар ходими яна чақирув берган. Беморга тиббий ёрдам кўрсатилган, сўнг у ўзининг яшаш манзилини Бунёдкор кўчасидаги 421-уй деб кўрсатгани сабабли тегишли хизматлар билан келишилган ҳолда у ерга олиб борилган.

 

Соат 19:48 да шу манзилдан йўловчи томонидан яна чақирув қилинган. Тез ёрдам бригадаси беморни текшириб, шошилинч ҳолат йўқлиги сабабли уни ўша жойнинг ўзида қолдирган.

 

Соат 20:31 да Ички ишлар ходими яна чақирув берган. Тез ёрдам хизмати беморни кўрикдан ўтказиб, ИИБ ходимининг илтимосига кўра яна 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борган. У ерда шифокорлар унга "ўнг томонда йирингли яра" ташхисини қўйиб, касалхонага ётқизишган.

 

Айни пайтда фуқаро M.B. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиалида режали муолажалар олмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.