Жаҳон

Олимлар Трампга қарши норозилик намойиши ўтказди

Улар қаттиқ иқтисодий тежамкорлик сиёсатига қарши.

Олимлар Трампга қарши норозилик намойиши ўтказди

Жума куни АҚШнинг Нью-Йорк, Сан-Франциско ва бошқа шаҳарларида минглаб олимлар илмий тадқиқотлар учун ажратиладиган маблағларнинг камайтирилиши, иш ўринларининг қисқартирилиши ва қаттиқ иқтисодий тежамкорлик сиёсатига қарши норозилик намойишларида иштирок этишди. Париж ва бошқа Европа шахарларида ҳам америкалик олимларни қўллаб-қувватловчи акциялар ўтказилди.

 

Намойишчиларнинг қўлларидаги плакатларда “Илм-фанга қўллаб-қувватлов”, “Трамп ва Маск - навбатдаги экологик фалокат”, “Илм-фан таҳдид остида” каби шиорлар акс этди. Сўнгги ойларда Илон Маск ва унинг Ҳукумат бошқаруви самарадорлиги департаменти (DOGE) тежамкорлик сиёсати доирасида бюджет соҳасида кенг кўламли қисқартиришларни амалга оширмоқда. Бундан ташқари Трамп тарафдорларининг айримлари тиббиёт ва вакциналарга оид илмий фактларга шубҳа билан қарашмоқда.

 

АҚШ ҳукумати, шунингдек, Нью-Йоркдаги Колумбия университети учун ажратилган 370 миллион долларлик молиялаштиришни бекор қилди. Ҳукумат университет раҳбариятини ўтган йили олийгоҳ кампуси ҳудудида ўтказилган Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари вақтида яҳудий талабаларни таъқиб ва таҳдидлардан етарлича ҳимоя қилмаганликда айблади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.