Жаҳон

Туркияда ноқонуний мумия савдоси олди олинди

Ўрта аср мумиясини сотмоқчи бўлган контрабандачилар қўлга олинган.

Туркияда ноқонуний мумия савдоси олди олинди

 

Туркиянинг Ниғде вилояти, Бор тумани ҳудудида ўтказилган махсус операция натижасида ўрта асрларга тегишли мумияни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган 6 киши қўлга олинди.

 

Маълум қилинишича, Ниғде вилояти жандарм бошқармаси Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими тарихий бойликларни ноқонуний олиб ўтишга оид разведка маълумотларини олган. Ушбу маълумотлар асосида Бор туманидаги Кемерҳисар қишлоғида махсус операция ўтказилган.

 

Тадбир давомида H.G.ning уйидан Ўрта асрларга мансуб, насроний шахсга тегишли деб тахмин қилинаётган мумия топилган. Гумонланувчи H.G. ва яна беш киши ҳибсга олинган.

 

Ниғде вилояти губернатори Саҳит Челик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида операция ҳақида шундай баёнот берди:

"Жандармерия бўлинмаларига мамлакатимизнинг маданий меросини ҳимоя қилишдаги фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва муваффақиятли операция билан табриклаймиз. Маданий меросимизни ҳимоя қилиш қатъиятимизни яна бир бор таъкидлаймиз."

 

Айни пайтда қўлга олинган шахслар бўйича тергов ишлари Жандарма Бош бошқармасида давом этмоқда.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

custom img

“Росатом” Қозоғистонда янги АЭС қуради. Бу Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини кучайтирадими?

Молиявий қийинчиликлар фонида “Росатом” Қозоғистоннинг “Балхаш” АЭСини қуриш бўйича шартнома имзолади.

custom img

Трамп Путин ва Зеленский билан телефон орқали гаплашиши кутилмоқда

АҚШ маъмуриятининг Украина бўйича янги тинчлик пакети устида ишлаётгани айтилмоқда.

custom img

Майами халқаро аэропортида Boeing юк самолёти ҳалокатга учради: 5 киши ҳалок бўлди

Юк самолёти қўниш вақтида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, автомобилларга урилган.

custom img

Индонезияда вулқон отилиши сабаб 8 та аэропорт ёпилди

Вулқон куллари тарқалиши оқибатида Жакарта ва Бали аэропортларида авиақатновлар чекланиб, айрим рейслар бекор қилинди.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"