Жаҳон

Португалияда кучли бўрон кузатилмоқда

Бўрон оқибатида автомагистраллар вақтинча ёпилган.

Португалияда кучли бўрон кузатилмоқда

 

Португалия бўйлаб кечаётган кучли «Мартинё» бўрони йирик талафотларга сабаб бўлди. Шамол дарахтлар ва электр устунларини қулатди, томларни юлиб ташлади, транспорт ҳаракати издан чиқди. Расмийлар моддий зарар катта эканини билдирган, бироқ аниқ баҳолаш ҳали амалга оширилмаган.

 

Фуқаро муҳофазаси хизмати 20 март куни ярим тундан соат 11:00 гача 6000 га яқин ҳодисани қайд этди, уларнинг аксарияти Лиссабон ва унинг атрофида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, олти киши енгил тан жароҳати олган, 22 та автомагистраль ёпилган, шунингдек, Тагус дарёси устидаги осма кўприк ҳаракат учун тўхтатилган.

 

Бўрон Коимбра туманидаги стадион трибуналарини қисман қулатди, Каскаис аэродромида эса бир нечта кичик самолётларни ағдариб юборди. Мадейра архипелагида ҳам 50 дан ортиқ фавқулодда ҳодиса қайд этилган.

 

Об-ҳаво шароити шанбагача ёмонлашиши кутилмоқда, сув тошқинлари хавфи мавжуд. «Мартинё» бўрони Испанияга ҳам таъсир қилган, Франциянинг жанубий ҳудудларида эса “тўқ сариқ” огоҳлантириш эълон қилинган.

custom img

Путин кузда янги сафарбарлик эълон қилиши мумкин

Россия президенти Донетск ва Луганск вилоятларининг тўлиқ назоратини қўлга киритишни асосий мақсад деб билмоқда.

custom img

Эронда Хоманаийнинг дафн маросимидан сўнг отишма юз берди

Имом Ризо мақбарасидан 15 километр узоқликда содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича терговга тўсқинлик қилишда айбланмоқда

Нью-Мексико прокурори Адлия вазирлигинининг Эпштейн иши бўйича муҳим ҳужжатларни тақдим этмаётганини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасидаги техник музокаралар давом этмоқда — Reuters

Вашингтон Теҳронни меморандум шартларига риоя қилмаётганликда айбламоқда.

custom img

Ўзбекистонлик оилалар учун барча шароитларни яратамиз — Александр Лукашенко

Беларус президенти Ўзбекистон фуқароларини, хусусан оилаларни Беларусга келиб, яшаш ва ишлашга таклиф қилди.

custom img

Испаниядаги ўрмон ёнғинида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти автомобилларда қочишга уринган пайтда олов қуршовида қолган.

custom img

Эронда Али Хоманаийнинг дафн маросими якунланди

Марҳум Имом Ризо мақбарасига дафн этилди, маросимга унинг тўнғич ўғли бошчилик қилган.

custom img

Эрдўған НАТО етакчиларига револьвер совға қилди

Совға айрим делегациялар учун қуролни мамлакатига олиб кириш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Португалияда кучли бўрон кузатилмоқда