Жаҳон

ХКСда ортиқча қолган астронавтлар кунлик “компенсация” олади

Космосдаги 286 кун учун 1400 доллар берилади.

ХКСда ортиқча қолган астронавтлар кунлик “компенсация” олади

 

Халқаро космик станцияда режасиз равишда тўққиз ой қолиб кетган америкалик астронавтлар ҳар бир кун учун 5 доллар миқдорида қўшимча ҳақ олади.

Бу ҳақда НАСА коинот операциялари бошқармаси вакили Жимми Рассел маълум қилган. Унга кўра, астронавтлар Суни Уилямс ва Батч Уилморга режалаштирилмаган кечикиш сабабли ҳар бири учун 286 кун давомида жами 1400 доллардан тўланади. Бу маблағ “кутилмаган харажатлар” учун ажратилган фонддан тўланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уилямс ва Уилмор 2024 йил 5 июнь куни ХКСга учирилган бўлиб, уларнинг Ерга қайтиши дастлаб 14 июнга режалаштирилган эди. Бироқ Старлинер кемасининг техник носозликлари туфайли миссия олти ойдан ортиқ вақтга кечиккан.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди 12 апрелгача ёпиқ қолишини режалаштирмоқда

Фақат давлат, ҳарбий ва тиббий рейсларга истисно берилиши мумкин.

custom img

Доғистонда кучли ёмғир сабаб уч қаватли бино қулаб тушди

Сув тошқинлари Махачкала ва Дербент шаҳарларида жиддий талафотларга сабаб бўлиб, аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Эрон Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг нефть-газ инфратузилмаларига зарба берди

БАА, Баҳрайн ва Қувайтдаги айрим нефть-газ объектлари ҳамда заводлар дрон ва ракета зарбалари билан нишонга олинган.

custom img

Қувайтда Эрон томонидан вазирлик биносига дрон ҳужуми уюштирилди

Ҳужум натижасида Молия вазирлиги биносига моддий зарар етган, шунингдек, мамлакатдаги иккита электр ва сув таъминоти станцияси шикастланган.

custom img

Эрон Ироқ кемаларига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Чекловлар фақат душман давлатлар кемаларига нисбатан қўлланади.

custom img

Трамп 48 соатдан кейин Эронга “дўзах ёғилиши“ни айтди

Эрон келишувга эришиши ёки Ҳормуз бўғози масаласини ҳал қилиши учун берилган муддат якунланмоқда.

custom img

Трамп НАТОни АҚШнинг заиф ва ишончсиз ҳамкори деб атади

Шу билан бирга АҚШ президенти ўзини Америка халқининг энг севимли президенти деб билишини таъкидлади.

custom img

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди

Кемалар махсус протоколлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бўғоздан ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"