Жаҳон

Трамп депортацияга қарши чиққанларни жаримага тортишни режалаштирмоқда

Мамлакатни тарк этмаган муҳожирлар кунига 998 АҚШ доллари миқдорида жаримига тортилади.

Трамп депортацияга қарши чиққанларни жаримага тортишни режалаштирмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти мамлакатни белгиланган муддатда тарк этмаган муҳожирларга нисбатан қатъий чораларни қўллашни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, депортация қарори чиқсада, АҚШни тарк этмайдиган шахслар кунига 998 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

 

Бу чоралар 1996 йилда қабул қилинган қонунга таянади. Трамп ўзининг олдинги президентлик даврида ушбу қонунни 2018 йилда черковларда бошпана излаган тўққиз муҳожирга нисбатан қўллаб, уларга юз минглаб доллар миқдорида жарима солган эди.

 

Юқори мартабали расмийларнинг маълум қилишича, Трамп ушбу чораларни беш йил орқага қараб қўллаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда, бу эса айрим муҳожирлар учун жарима миқдорини 1 миллион доллардан ошириб юбориши мумкин.

 

Трамп маъмуриятининг бу ёндашуви кўпроқ муҳожирларни қўрқитиш ва жамоатчилик устидан назоратни кучайтириш мақсадида амалга оширилаётгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиз, президент Жо Байден лавозимга келгач, бу жарималарни бекор қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп депортацияга қарши чиққанларни жаримага тортишни режалаштирмоқда | Zamon.uz