Ўзбекистон

Наманганда 16 ёшли қиз бошқарган Spark каналга тушиб кетди

Ҳодиса оқибатида қизнинг онаси ва синглиси вафот этган.

Наманганда 16 ёшли қиз бошқарган Spark каналга тушиб кетди

 

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида юз берган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси икки нафар инсон ҳаётига зомин бўлди. Воқеа Spark русумли автомобиль иштирокида содир бўлган. Энг ачинарлиси, рулда ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз бўлган.

 

Расмий маълумотларга кўра, автомобиль қизнинг отасига тегишли бўлиб, у бошқарувни қизига топширган. Машина олд ўриндиғида отаси, орқа ўриндиқда эса унинг онаси ва 10 ёшли синглиси бўлган.

 

Қиз хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўл четидаги Андижон каналига тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида орқа ўриндиқда бўлган аёл ва кичик ёшли қизалоқ нафас йўлига сув тиқилиши сабабли ҳаётдан кўз юмган.

 

Машинани бошқарган вояга етмаган қиз ва унинг отаси турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда 16 ёшли қиз бошқарган Spark каналга тушиб кетди | Zamon.uz