Жаҳон

Хитой саноатда глобал етакчиликни мустаҳкамлади

Ишлаб чиқаришда Хитойнинг улуши кескин ошди.

Хитой саноатда глобал етакчиликни мустаҳкамлади

 

БМТнинг Статистика бўлими маълумотларига кўра, 2023 йилда бутун дунё бўйича саноат ишлаб чиқаришининг 29 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткич билан Хитой нафақат глобал саноат гиганти сифатида тан олинган, балки иккинчи ўриндаги АҚШни қарийб 12 фоизга ортда қолдирган. Маълумот учун, АҚШ 2010 йилгача саноат соҳасида етакчи бўлиб келган, аммо айнан ўша йилдан бошлаб бу ўринни Хитойга бой берган.

 

2023 йилда Хитойда саноат сектори орқали яратилган қўшилган қиймат 4,8 триллион долларга етган ва бу мамлакат ЯИМининг 27 фоизини ташкил этган. АҚШда эса бу кўрсаткич анча паст — бор-йўғи 10 фоиздан бироз кўпроқ. Яъни, бугунги кунда АҚШ иқтисодиёти саноатга энг кам боғлиқ бўлган етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Бу борада унга фақат Франция яқинроқ.

 

Хитойдан ташқари, Ирландия, Камбоджа, Жанубий Корея, Ветнам ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам саноат иқтисодиётда 25 фоиз ёки ундан кўпроқ улушга эга. Бироқ саноат ҳажми жиҳатидан бу давлатлар ҳеч қайси томондан Хитойга тенглаша олмайди.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"