Кашмирда можаро кучайса, Покистон ютқазиши мумкин
Ҳиндистоннинг ҳарбий бюджети 80 миллиард долларни ташкил этади.

Кашмир минтақасида кескинлик қайтадан кучаймоқда ва экспертлар бу ҳолат қуролли тўқнашувга айланса, Покистон оғир мағлубиятга учраши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Бундай фикрларга асос сифатида икки давлатнинг ҳарбий салоҳияти ва мудофаа харажатлари кўрсатилаётгани айтилади.
2025–2026 йилллар учун Ҳиндистон ҳарбий соҳага жуда катта маблағ ажратмоқда. унинг мудофаа бюджети 80 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу Покистоннинг 8,19 миллиард долларлик ҳарбий бюджетидан ўн баравар юқори.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳарбий харажатлар ўртасидаги катта фарқ Ҳиндистонга стратегик устунлик беради. Агар можаро кенгайиб, тўлиқ қуролли тўқнашувга айланса, Покистоннинг узоқ муддатли қарши туриши қийин кечиши мумкин. Шу боис, халқаро экспертлар ва дипломатлар ҳар икки томонни тинчликка чақиришмоқда.







