Эрон Ҳиндистон ва Покистонни яраштиришга чақирди
“Эрон қардош давлатлар ўртасида тинчликни қўллаб-қувватлайди”.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятни юмшатиш учун воситачи сифатида хизмат кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.
“Эрон учун Ҳиндистон ва Покистон қардош қўшнилардир. Улар ўзаро муносабатларини кўп асрлик маданий ва цивилизациявий ришталар асосида барпо этган. Биз бошқа қўшниларимиз сингари, уларни ҳам устувор йўналиш сифатида кўриб, ҳар қандай келишмовчиликда ёрдам беришга тайёрмиз”, — дейди Арақчи.
Эрон расмийлари минтақада барқарорлик ва тинчликни таъминлаш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятида эканликларини билдирган.







