Эрон жанубидаги портда кучли портлаш юз берди
Портлашнинг кучи ер силкинишини келтириб чиқарган.

Эроннинг жанубидаги Бандар-Аббос шаҳрида жойлашган Шоҳид Ражаэе портида кучли портлаш юз берди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, портлаш шанба куни содир бўлган ва унинг кучи ер силкинишини келтириб чиқарган, атрофдаги шаҳар ва қишлоқларда ҳам эшитилган.
Ҳормозгон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарининг сўзларига кўра, портлаш порт мажмуаси ҳудудидаги маъмурий бинода содир бўлган. Тасним агентлиги маълумотига кўра, ҳозирча портлаш сабаби ва ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки етказилган зарар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Маҳаллий ҳокимият органлари воқеа жойида тергов ишларини олиб бормоқда. Расмийлар ҳозирча воқеа ҳақида расмий баёнот бермаган бўлсада, текширув ишлари давом этаётгани айтилмоқда.







