Жаҳон

Флорида аэропорти бомба таҳдидидан кейин ёпилди

Ҳозирда аэропортда текширувлар олиб борилмоқда.

Флорида аэропорти бомба таҳдидидан кейин ёпилди

 

Флорида штатидаги Санкт-Петербург-Клируотер халқаро аэропорти бомба таҳдиди сабабли ёпилди ва йўловчилар эвакуация қилинди. Бу ҳақида маҳаллий полиция хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, воқеа жума куни кечқурун юз берган. Аллегиант авиакомпаниясининг самолёти бортидаги йўловчилар таҳдид эълон қилингандан сўнг эвакуация қилинган.

 

“Сент-Пит-Клируотер аэропортида Аллегиант рейси бортида бўлган йўловчилар жума куни кечқурун полиция бомба таҳдидини текшириш вақтида эвакуация қилинди”, — дейилади хабарда.

 

Ҳозирча ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.

 

Федерал Авиация Бошқармаси (ФАА) Аллегиант рейси йўловчилари хавфсизлик хавфи сабабли Санкт-Петербург-Клируотер аэропортига муваффақиятли қўнганини тасдиқлади. Шунингдек, ФАА маълумотларига кўра, аэропорт ҳозирда маҳаллий полиция олиб бораётган тергов ишлари сабабли ёпиқ қолмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Флорида аэропорти бомба таҳдидидан кейин ёпилди | Zamon.uz