Жаҳон

Ҳиндистон ёки Покистон: қай бири кучли?

Икки мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти солиштирилди.

Ҳиндистон ёки Покистон: қай бири кучли?

Сўнгги кунларда Ҳиндистонда охирги 25 йилдаги энг даҳшатли теракт содир бўлди. Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида 26 нафар ҳинд сайёҳи ҳалок бўлди. Ушбу ҳодисадан сўнг Ҳиндистон қаттиқ чоралар кўрди. Хусусан, Покистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Улар 29 апрелгача Ҳиндистонни тарк этиши керак.

 

Вазият тобора кескинлашмоқда. Германиянинг BILD нашри Ҳиндистон ва Покистон армияларини солиштириб, ҳарбий кучлар қайси йўналишларда тенг ва қайси йўналишларда фарқ қилаётганини таҳлил қилди.

 

Ядровий арсенал

 

Ҳиндистон 1974 йилда, Покистон эса 1998 йилда ядровий қуролга эга бўлган. Стокголм тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) маълумотига кўра, 2024 йил бошида Ҳиндистон 172 та, Покистон эса 170 та ядровий қуролга эга эди.

 

Мудофаа бюджети

 

Ҳиндистоннинг йиллик мудофаа харажатлари қарийб 75 миллиард долларни ташкил этиб, дунёда тўртинчи ўринда туради. Покистоннинг мудофаа бюджети эса атиги 7,6 миллиард доллар (38-ўрин).

 

Армия сони

 

Ҳиндистоннинг асосий устунлиги — унинг улкан аҳолиси. 1,45 миллиард аҳолиси билан Ҳиндистон 2023 йилдан буён дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлат ҳисобланади. Бугунги кунда Ҳиндистон армиясида 1,5 миллион аскар хизмат қилади. Покистон эса 255 миллион аҳолига эга бўлиб, унинг армияси 650 минг аскардан иборат.

 

Шу рақамларга кўра, Ҳиндистон Покистонга нисбатан сезиларли устунликка эга.

 

Бироқ бу кўрсаткичлар армияларнинг жанговар тажрибасини акс эттирмайди. Кашмир ва баъзи БМТ операцияларидан ташқари, Ҳиндистон армияси катта уруш тажрибасига эга эмас. Аксинча, Покистон армияси яқинда Афғонистонда Толибон ва ўз ҳудудида ТТП каби исломий гуруҳлар билан жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Ҳиндистон ёки Покистон: қай бири кучли? | Zamon.uz