Жаҳон

Истанбулда ҳалокатли зилзила хавфи ошмоқда

Сейсмологлар Истанбул учун огоҳлантириш берди.

Истанбулда ҳалокатли зилзила хавфи ошмоқда

 

Истанбул ҳалокатли зилзила билан муқаррар равишда юзма-юз турибди. Бу ҳақда Истанбул муниципалитетининг зилзила масалалари бўйича олимлар кенгаши аъзоси, сейсмология профессори Халук Эйидўғон маълум қилди.

 

Профессорнинг таъкидлашича, Мармара минтақаси тарихан ҳалокатли зилзилалар содир бўлиб келган ҳудудлардан биридир. Буни Византия империясининг тарихий архивлари ҳам тасдиқлайди.

 

Эйидўғон сўнгги вақтларда ОАВда тарқалган, “енгил зилзилалар кучли зилзиланинг яқинлашаётганидан далолат беради” деган хабарларни илмий асосга эга эмаслигини билдирди. У: “Минтақанинг сейсмик тарихидан хабардор бўлган ҳар бир киши эртами-кечми Мармара ҳудудида кучли зилзила бўлишини билади. Биз, олимлар, бу хавф ҳақида анчадан бери огоҳлантириб келамиз”- дейди.

 

Мутахассис, шунингдек, кучли зилзила 40–50 йил ичида содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни ҳам нотўғри деб атади. Унинг айтишича, сейсмологлар фақат эҳтимолларни ҳисоблашлари мумкин, аммо аниқ санани айтиш илмий жиҳатдан имконсиз.

 

“Мармара денгизида кучли зилзила юз бериши хавфи, шубҳасиз, жуда юқори”, — дея хулоса қилди Эйидўғон.

 

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Истанбулда кетма-кет зилзилалар рўй берди. Энг кучлиси 6,2 магнитудада қайд этилган бўлиб, натижада 150 дан ортиқ одам жароҳатланган, битта уч қаватли бино бутунлай қулаган. Зилзиладан кейин камида 50 та ер силкиниши қайд этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Истанбулда ҳалокатли зилзила хавфи ошмоқда | Zamon.uz